Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Реал Мадрид" етакчиси "Рома"га ўтиши мумкин

"Реал Мадрид" етакчиси "Рома"га ўтиши мумкин

Испания терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио Испания чемпионатини Италия А Сериясига ўзгартириши мумкин. Calciomercatoweb хабарига кўра, 26 ёшли футболчига португалиялик Жозе Моуриньо бош мураббийлигидаги “Рома” қизиқиш билдирмоқда.

Рим клуби агар ярим ҳимоячи Николо Дзаньолони жамоада сақлаб қололмаса, Асенсиони сотиб олишга уриниб кўради.

Эслатиб ўтамиз, Марко "қироллик" клубида 2015 йилнинг ёзидан буён ўйнайди У "қаймоқранглилар" сафида 235 та ўйин ўтказиб, 49 та гол урган ва 24 та голга ассистентлик қилган.

Киритилди: 18:00 15.08.2022. Ўқилди: 2688 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!