Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Реал" ҳужумчисига АПЛдан таклифлар бор

A A A
"Реал" ҳужумчисига АПЛдан таклифлар бор

“Реал” ҳужумчиси Марко Асенсио фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашри хабарига кўра, испаниялик футболчига Лондоннинг "Арсенал", "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқиш билдирмоқда. Олдинроқ Мадрид клуби Асенсио билан 2022/23 йилги мавсум охирида тугайдиган шартномани узайтирмасликка қарор қилгани ҳақида хабар берилганди.

Жорий мавсумда 26 ёшли футболчи барча турнирларни инобатга олган ҳолда бешта учрашувда қатнашиб, битта гол урган. Тransfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи 35 миллион еврога тенг.

Мадриднинг “Реал” клуби Ла Лигада етти турдан кейин 19 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 18:09 04.10.2022. Ўқилди: 2248 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар