Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"Реал" футболчиси: "Месси Роналдудан фойдалироқ"

"Реал" футболчиси: "Месси Роналдудан фойдалироқ"

"Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль собиқ жамоадоши Криштиану Роналду билан "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини таққослади ва мадридликларнинг энг яхшии ўйинчиси номини айтди.

"Месси билан Роналдуни таққослаб бўлмайди. Улар иккиси ҳам ҳужумда ўйнасалар-да ва дунёнинг энг яхши ўйинчилари ҳисоблансалар-да, улар турличадирлар. Месси - футбол учун кўп иш қиляпти, майдонни яхши кўради, яхши пас бера олади, дриблинги ажойиб ва бўш ҳудудни яхши излайди.

Роналду эса яксон қилувчи, жарима майдони ичида гол уриш учун ҳамма нарсани қилади ва бу иш беради. Улар жуда ҳам турлича.

Роналду кўпроқ ҳаракатчан, интуитив ҳаракат қилади. Месси хотиржамроқ кўринади. Бу уни яхши билишимдан эмас, ташқаридан шундай кўринади.

"Реал" тарихидаги нг яхши ўйинчи? Рауль. Мен ўзимни у билан кўраман. У жамоавий футболчи, меҳнати билан ҳамма нарсага эришган. Уни ҳаммадан тезкор, бош билан ўйинда ва дриблингда ҳаммадан яхши деб бўлмайди.

Аммо у ҳаммасини тўғри бажарар эди. Буни унинг голлари, "Реал" либосида бажарган барча ишлари тасдиқлаб турибди", - дейди Карвахаль.

Киритилди: 16:21 27.07.2018. Ўқилди: 2801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!