Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«Реал» футболчилари Мбаппенинг жароҳатини сохта деб ҳисоблашмоқда

«Реал» футболчилари Мбаппенинг жароҳатини сохта деб ҳисоблашмоқда

Испания оммавий ахборот воситалари Килиан Мбаппе ва Мадриднинг «Реал» клуби ўртасидаги тахминий низо тафсилотларини очиқлашда давом этмоқда. Яқинда тармоқларда франциялик футболчининг Италияда ҳордиқ чиқараётгани акс этган тасвирлар тарқалганидан сўнг вазият янада кескинлашди.

Madrid Universal нашрининг журналист Хорхе Пиконега таяниб хабар беришича, «қаймоқранглилар» футболчилари Мбаппе аслида жароҳат олмаган деб ҳисоблашмоқда. Бундай шубҳалар жорий мавсумда биринчи марта юзага келаётгани йўқ.

El Mundo нашрининг маълумотларига кўра, клуб форварднинг хатти-ҳаракатларини профессионалликка тўғри келмайди деб баҳоламоқда: у жаҳон чемпионатига энг яхши спорт формасида етиб бориш учун ўзини аяяпти. Бундан ташқари, юлдузнинг ўйинига нисбатан ҳам эътирозлар бор — гап унинг ҳимоядаги ҳаракатларида етарлича ғайрат кўрсатмаётгани ҳақида бормоқда.

Килиан Мбаппе якшанба куни бўлиб ўтадиган «Барселона»га қарши баҳсда иштирок этиши даргумон. Агар «Реал» «Камп Ноу»да ғалаба қозона олмаса, чемпионлик учун ҳатто математик имкониятларидан ҳам маҳрум бўлади.

Киритилди: Бугун 12:09. Ўқилди: 251 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!