Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

«Реал» АПЛ юлдузи таклифини рад этган

«Реал» АПЛ юлдузи таклифини рад этган

Англия Премьер-лигасининг юлдуз футболчиси «Реал»да ўйнашни истаган. The Touchline хабарига кўра, ESPN журналистига таяниб, «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш ўз хизматини «қаймоқранглилар»га таклиф қилган. Аммо мадридликлар бу вариантни рад этган.

Бруну Фернандешнинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган. Transfermarkt портали 31 ёшли португалияликни 40 миллион еврога баҳолайди.

2025/2026 мавсумида Фернандеш 22 та расмий ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 11 та голли пас берди.

Киритилди: 23:32 30.01.2026. Ўқилди: 201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!