Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори Равшан Маматов ишдан олинди.
Президентининг фармони билан Равшан Мамаджанович Маматов Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
27 январ куни ўтказилган мажлисда Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги раҳбари огоҳлантирилганди. У фаолиятида ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши айтилганди.