Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Расман! «Манчестер Юнайтед» Сульшер истеъфосини эълон қилди

Расман! «Манчестер Юнайтед» Сульшер истеъфосини эълон қилди

Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқарди.

Норвегиялик мутахассис жамоа билан 2018 йилнинг декабрь ойидан буён ишлаб келаётганди. Бу вақт ичида «Юнайтед» бирорта ҳам соврин юта олмади.

«Манчестер Юнайтед»нинг Сульшер қўл остида АПЛдаги энг яхши натижаси 2020/21 йилги мавсумда иккинчи ўрин. Ўша мавсумда клуб Европа лигаси финалига чиқди ва ушбу босқичда «Вильярреал»га ютқазди.

АПЛнинг жорий мавсумида 12 ўйинда манкунианликлар 17 очко жамғариб, 7-ўринда бормоқда. Жамоа лигадаги сўнгги 7 ўйинининг 5 тасида мағлуб бўлди ва кеча «Уотфорд»га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Олдинроқ «Манчестер Юнайтед» Сульшерга ишдан бўшатилганидан кейин 7,5 миллион фунт тўлаши хабар қилинганди.

Киритилди: 16:51 21.11.2021. Ўқилди: 2510 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!