Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Расман! Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийи этиб тайинланди

Расман! Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийи этиб тайинланди

Жозе Моуриньо Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Португалиялик мутахассис билан 2029 йил 30 июнга қадар амал қиладиган шартнома имзоланди.

«Бугун, 11 июнь, пайшанба куни Флорентино Перес раислигида ўтказилган Мадриднинг «Реал» клуби директорлар кенгаши йиғилишида Жозе Моуриньюни кейинги уч мавсум учун, яъни 2029 йил 30 июнга қадар биринчи жамоа бош мураббийи этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Жозе Моуриньо 13 июль куни, мавсум олдиданги тайёргарлик машғулотлари бошланадиган санада «Реал» сафига қўшилади», — дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ Моуриньо 2010–2013 йиллар давомида ҳам Мадрид клубини бошқарган эди. Унинг қўл остида «Реал» Испания чемпионлиги ва мамлакат Кубоги соҳиби бўлган.

Киритилди: Бугун 08:11. Ўқилди: 247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!