Бугун 20 февраль, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Рашид Холиқов яна «запрет»га тушганми?

Рашид Холиқов яна «запрет»га тушганми?

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов 2020 йил 4 январь куни бобо бўлган эди. Ушбу воқеадан сўнг Рашид Холиқов ўғил неварани дунёга келтирган келини Файрузага “Malibu Turbo” машинасини, рафиқасига эса “BMW Х7” автомобилини совға қилган эди.

Жараён хонанданинг санъаткор дўстлари томонидан видеога олиниб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган, ҳолат жамоатчилик ўртасида турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Шундан сўнг Рашид Холиқов «шу қилмиши учун» «запрет»га тушгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоровнинг Феруз Муҳаммадга маълум қилишича, бу гап-сўзлар асоссиз.

«Рашид Холиқов ҳақида тарқалган гап-сўзлар асоссиз. Бугунги кунда бирорта хонанданинг “Ўзбекконцерт” билан, шунингдек, лицензия масаласида муаммоси йўқ. Кимдадир муаммо бўлса, у ҳам лицензия учун қонунчиликда белгиланган божни тўламагани билан боғлиқ бўлиши мумкин», — деди «Ўзбекконцерт» раҳбари.

Рашид Холиқовнинг администратори Равшан Холиқов ҳам хонанданинг «запрет»га тушгани ҳақида тарқалган маълумотларнинг асоссиз эканлигини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, бундай асоссиз гап-сўзлар, миш-мишлар сўнгги тўрт-беш йилдан буён мунтазам тарқалади.

Киритилди: 19:30 13.02.2020. Ўқилди: 3273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!