Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида биологик фаол қўшимчаларни турли касалликларни даволовчи восита сифатида тарғиб қилаётган рекламалар кўпайгани юзасидан огоҳлантирди.
Сўнгги вақтларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда биологик фаол қўшимчалар, малҳамлар, суртмалар, бальзамлар, дамламалар ҳамда минерал сувларнинг турли касалликларни даволаши ҳақидаги рекламалар кенг тарқалмоқда.
Рақобат қўмитаси маълум қилишича, айрим рекламаларда мазкур маҳсулотлар диабет, инсульт, гастрит, юрак-қон томир, жигар, буйрак, артрит, гипертония ва бошқа касалликларни даволашда самарали восита сифатида тарғиб қилинмоқда. Бу эса истеъмолчиларда уларни дори воситаси сифатида қабул қилиш ҳақида нотўғри тасаввур шаклланишига олиб келиши мумкин.
Ваҳоланки, ваколатли органлар хулосасига кўра, биологик фаол қўшимчаларнинг асосий вазифаси организмнинг фойдали моддаларга бўлган кундалик эҳтиёжини қондиришдан иборат. Улар дори воситаси ҳисобланмайди ва касалликларни даволаш учун мўлжалланмаган.
Шу сабабли биологик фаол қўшимчаларни даволовчи восита сифатида талқин қилиш ҳамда уларнинг шифобахш хусусиятларини бўрттириб кўрсатиш амалдаги қонунчилик талабларига зид ҳисобланади.
«Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ, биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламасида бир қатор талабларга риоя қилиниши шарт.
Хусусан, бундай реклама:
Шунингдек, ҳар бир ҳолатда реклама «Ушбу маҳсулот дори воситаси эмас» мазмунидаги огоҳлантириш билан берилиши шарт.
Рақобат қўмитаси реклама берувчилар ва тарқатувчиларни қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун молиявий санкциялар қўлланилиши мумкин.