Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Рамзан Қодировнинг яна бир душмани — блогер ҳибсга олинди

Рамзан Қодировнинг яна бир душмани — блогер ҳибсга олинди

Aвстрияда Мурод Венский номи билан танилган чечен блогери Мурод Aсламхонов ҳибсга олинди. У аввалроқ видеомурожаатида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга қарши "қон уриши"ни эълон қилганди. Бу ҳақда 17 сентябрь, пайшанба куни хабар берилди.

Блогер билан биргаликда унинг 29 ёшли укаси Мухарбек ҳам ҳибсга олинган. Улар ноқонуний қурол сақлашда айбланиб, терговга чақирилиб, кейин қўйиб юборилган. Бироқ 16 сентябрь куни полиция Aсламхоновлар уйига бостириб кириб, иккала ака-укани ҳам ҳибсга олган.

Газетанинг ёзишича, Мурод Венский Қодировнинг қариндошлари ва унинг яқин атрофидаги одамларни ўлдириш билан таҳдид қилганликда айбланмоқда. Тегишли баёнотлар блогернинг сўнгги видеоларидан бирида берилган. Хусусан, Чеченистон парламенти спикери Магомед Даудов ва Чеченистон бош вазирининг ўринбосари Aбузаид Висмурадовга таҳдидлар қилинган. Aсламхонов Қодиров қариндошларига тегса, ушбу ваъдани бажаришга ваъда берган.

Блогер бундан олдин 2019 йил декабрида чиққан видеосида Қодировнинг сиёсатини танқид қилган эди. Ўша пайтда у Aвстрия қамоқхонасида эди. Aвстрия ҳукумати Aсламхоновни қамоқдан чиққанидан кейин депортация қилмоқчи эди, аммо қариндошлари ва дўстларининг норозиликлари натижасида ўз фикрини ўзгартирди.

Aсламхонов ушбу воқеадан кейин Қодировга сўнгги видеомурожаатини 19 ёшли Чеченистон фуқароси Салман Тепсуркаевнинг жамоат олдида камситилиши билан ёзиб олди. У Чеченистон ҳокимиятини республика аҳолисига қарши ўзбошимчаликни тўхтатишга чақирди.

Бир кун олдин ОAВ Мурод Aсламхоновнинг қариндошлари Чеченистонда ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқатди.

Қодировнинг ўзи вазиятни изоҳлар экан, бундай видеоларни нашр этиш "одобсизлик" эканлигини айтди ва Чеченистон парламенти спикери Магомед Даудов Тепсуркаев номаълум шахслар томонидан аёлларни ҳақорат қилгани учун эмас, балки Чеченистон ҳукумати ҳаракатларини танқид қилгани учун жазоланганини таъкидлади.

Киритилди: 17:00 17.09.2020. Ўқилди: 2254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!