Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Рамзан Қодиров Ҳабиб Нурмагомедовга машина совға қилди

Рамзан Қодиров Ҳабиб Нурмагомедовга машина совға қилди

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг маълум қилишича, Аҳмад Ҳожи Қодиров номидаги жамғарма Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовга ирландиялик Конор Макгрегор устидан ғалаба қозонгани муносабати билан машина совға қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Шунингдек, сиёсатчининг ўз телеграм-каналида қўшимча қилишича, Грозний ҳокими Иброҳим Закриев жангчига «Грозний шаҳрининг фахрий фуқароси» унвонини берди.

Россиялик жангчининг отаси ва мураббийси Абдулманноп Нурмагомедовга «Чеченистон Республикасида хизмат кўрсатган жисмоний тарбия соҳаси ходими» унвони берилди.

Нурмагомедов ва Макгрегор ўртасида ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун жанг 6 октябрь куни Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган UFC 229 мусобақасида бўлиб ўтди. Россиялик жангчи тўртинчи раундда бўғиш услуби билан ўз рақибини таслим этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макгрегор Нурмагомедов билан жанг пайтида ундан узр сўрагани хабар қилинганди.

Manba: 7news. uz

Киритилди: 16:15 12.10.2018. Ўқилди: 1381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!