Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Рамзан Қодиров: "АҚШ — ваҳший"

A A A
Рамзан Қодиров: "АҚШ — ваҳший"

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг телеграм каналида AҚШ шаҳарларидаги тартибсизликларни изоҳлади.

Унинг таъкидлашича, у Aмерика фуқароларининг ҳуқуқлари ҳукумат амалдорлари томонидан қўпол равишда бузилаётганини кўриб, даҳшатга тушган. "Полиция Aмерика шаҳарлари кўчаларида зўравонликни амалга оширмоқда: улар фуқароларни бўғиб ўлдирмоқдалар, калтаклашмоқда, машиналарга уришмоқда. Мен Aмерика Қўшма Штатлари расмийларидан ушбу тартибсизликни тўхтатишини талаб қиламан!. Бу ваҳшийлик”, — деб ёзди Қодиров.

Сиёсатчи AҚШ фуқароларига қарши ноқонуний ҳаракатларга чек қўйишни ва барча айбдорларни жавобгарликка тортишни талаб қилди. У халқаро ташкилотлардан AҚШ маъмуриятига қарши самарали чоралар кўришни сўради.

Киритилди: 08:43 02.06.2020. Ўқилди: 4714 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!