Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Радиоалоқа, радиоэшттириш ва телевидение маркази раҳбари ишдан олинди

Радиоалоқа, радиоэшттириш ва телевидение маркази раҳбари ишдан олинди

Jahon.uz”нинг ишончли манбаси хабарига кўра, Радиоалоқа, радиоэшттириш ва телевидение маркази раҳбари Газиев Эмир Рустамович бугун 2019 йилнинг 14 июнь куни ишдан олингани айтилмоқда.

Унинг ўрнига, сал аввалроқ Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокимлиги лавозимидан олинган Шуҳрат Атамуҳаммедов эгаллаши кутилмоқда.


Атамухаммедов Шуҳрат Маҳамадназимович  “Ўзбекистон почтаси” АЖ бош директори, Давлат алоқа инспекцияси раҳбари,алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг ахборот коммуникацион технологияларини ривожлантириш ишлари бўйича бўлим мудири лавозимларида фаолият юритган.

Ишончли манбанинг хабарига кўра, бу лавозимига «Ўзбекистон почтаси» раҳбари Евгений Владимирович Биргернинг номзоди ҳам бу лавозимга кўрилмоқда.


Евгений Владимирович Биргер «Россия почтаси»да ҳам раҳбарлик лавозимида фаолият юритган. У 2018 йилнинг май ойида айнан Шуҳрат атамухаммедов ўрнига «Ўзбекистон почтаси» бош директори лавозимида иш бошлаган эди.

РРТМ ДУК қисқа тўлқинда ишловчи юқори қувватли узаткичлар орқали чет эл компанияларига радиодастурларни учинчи давлатларга узатиш хизматини кўрсатади.

РРТМ ДУК, бетакрор иншоат – Тошкент телеминорасига эга бўлиб, 110 метр баландликда жойлашган “КОИНОТ” ресторани ва телеминорага экскурсия хизматларини кўрсатади.

Киритилди: 11:02 14.06.2019. Ўқилди: 2940 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!