Жорий йилнинг апрель–май ойларида “Қуёшли хонадон” дастури доирасида 60 193 нафар фуқаро электр тармоқларига узатган қуёш энергияси учун жами 156 млрд 125 млн сўм субсидия олади.
Энг кўп субсидия ажратилган ҳудудлар:
🔸Хоразм — 29,1 млрд сўм;
🔸Бухоро — 27,1 млрд сўм;
🔸Қорақалпоғистон — 19,1 млрд сўм.
Субсидияни “Солиқ” мобил иловасидаги “Кешбек ва имтиёзлар” бўлими орқали “Қуёшли хонадон” хизмати ёрдамида банк картасига ўтказиш мумкин.