Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қўшработда табиий кўлдаги балиқларни эшак гўшти билан боқишганми?

Қўшработда табиий кўлдаги балиқларни эшак гўшти билан боқишганми?

Маҳаллий аҳолининг айтишича, аввалари кўл атрофи болалар дам олиш оромгоҳи ва истироҳат боғи бўлган. Ёзнинг иссиқ кунларида нафақат Қўшработ, балки қўшни туман аҳли ҳам келиб, шу ерда дам олиб кетган. Кўлда қайиқлар, унинг атрофида турли кўнгилочар масканлар бўлган. Айни пайтда кўлнинг бир қисми қуриб бўлган. Энди асосий кўл ҳам аста-секин қуриб бормоқда. Аммо бу муаммони ўрганиб, унга барҳам берадиган масъулнинг ўзи йўқ.
— Сувдан сассиқ балчиқ ҳиди келади. Ҳозир бу ерда чўмилиш мумкинми-йўқми, буни ҳам билмаймиз. Давлат санитария-эпидимология маркази туман бўлими ходимлари бирор маротаба келиб текширмаган, ўзининг хулосасини айтмаган, — дейди Ғолиб Дўстқулов. — Бу кўлнинг таги тозаланиб, балчиғи олинса, ҳам сув кўпаяди, ҳам тоза бўлади. Қолаверса, бемалол чўмилиш имконияти яралади.

Маълум бўлишича, 35 йилдан буён тозаланмаган кўл маълум муддат тадбиркорларга берилган. Тадбиркорлар балиқ боқиш мақсадида табиий кўлни ҳар хил чиқиндилар билан тўлдириб ташлаган.

– Сувга ҳар хил гўштларни олиб келиб, қуртлатиб, балиққа ем қилиш учун ташлашарди. Ҳатто эшакларни сўйиб келиб, кўл ёнига осиб қўйиб, қуртлатиб, балиқларга едирарди. Балиқлар қуртдан озиқланар экан. Айнан шунинг ҳисобига 7-8 йилдан буён кўл ачинарли аҳволга келиб қолган, — дейди Ғолиб Дўстқулов.
 

Киритилди: 14:45 14.10.2019. Ўқилди: 2640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!