Австралия шимолида жойлашган Перт шаҳридаги масжидга қурбон ҳайити куни ҳужум уюштирилди, дея хабар бермоқда IslamToday нашри.
Ҳужум ярим кечаси амалга оширилган. “Миррабука” масжидига зудлик билан етиб келган ўт учирувчилар ёнғинни бартараф этишга муваффақ бўлди. Бироқ масжиднинг иккинчи қавати жиддий зарар кўрди. Ҳужумни ким ёки кимлар уюштиргани ҳозирча маълум эмас.
Масжид имоми Амир Алининг айтишича, ўттиз йиллик фаолияти давомида бундай ҳодиса кузатилмаган.
Полиция масжидга олтита аэрозол идиши отилганини аниқлади. Бинога 250 минг долларлик зарар етказилган.
Manba: azon.uz