Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қўқон шаҳрида гиёҳвандлик моддаларини сақлаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳрида гиёҳвандлик моддаларини сақлаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар.15 июль куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида М.Б.нинг “Ласетти” русумли автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Киритилди: 11:29 30.07.2022. Ўқилди: 2308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!