Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади

Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум.

33 яшар ҳамюртимиз 7 ноябрь куни Австралиянинг Куинсленд шаҳрида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида рингга кўтарилади.

Ўша куни Абдуқаҳҳоровга мезбон юрт вакили Дилан Биггс рақиб бўлади. Ўрта вазн тоифасидаги 10 раундлик беллашув WBC Australasia камари учун кечади.

Маълумот учун, Қудратилло Абдуқаҳҳоров фаолияти давомида ҳозиргача 29 та жанг ўтказиб, 22 та ғалаба ва 7 та мағлубият қайд этган. 24 яшар Дилан Биггс ҳисобида эса 19 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.

Киритилди: 13:55 08.10.2026. Ўқилди: 652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!