Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги ЙТҲда жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги ЙТҲда жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳаётдан кўз юмган Ўзбекистон фуқароси жасади ва жароҳатланганлар мамлакатга олиб келинди. Бу ҳақда "daryo.uz" маълум қилди.

13 август куни соат 19:00да Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида жабрланганлар «Қоплонбек» чегара пости орқали Ўзбекистонга олиб келинди.

Улар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш илмий марказига ётқизилди.

Эслатиб ўтамиз, 12 август куни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудида, «Олмаота—Тошкент—Термиз» автомагистралининг 786-километрида Daimler Chrysler микроавтобуси ва «ГАЗ-53» тўқнашиб кетган, бунинг оқибатида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлиб, 10 нафари турли даражада жароҳат олганди.

Киритилди: 08:49 15.08.2018. Ўқилди: 1250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!