Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистонда фуқароларнинг $47 млнлик жарималаридан воз кечилди

Қозоғистонда фуқароларнинг $47 млнлик жарималаридан воз кечилди

Қозоғистонда янги конституция шарафига фуқароларнинг $47 млнлик жарималаридан воз кечилди.

Мамлакат ИИВга кўра, бу каби маъмурий амнистия мустақил Қозоғистон тарихида илк бор эълон қилинган.

Натижада 590 мингга яқин фуқарога нисбатан очилган 1,3 млндан ортиқ маъмурий иш тугатилган.

Қайд этилишича, асосан хавфсизлик камарини тақмаслик, рулда телефондан фойдаланиш каби оғир бўлмаган йўл қоидабузарликлари учун белгиланган жарималар бекор қилинган.

Киритилди: 20:55 16.07.2026. Ўқилди: 740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!