Бугун 21 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Қозоғистон ва Россия ўртасидаги автомобил савдоси кескин камайди

Қозоғистон ва Россия ўртасидаги автомобил савдоси кескин камайди

Қозоғистон ва Россия ўртасидаги автомобил савдоси деярли тўхтаб қолди.

Қозоғистон ва Россия ўртасидаги автомобил савдоси деярли тўхтаб қолди. Иккала йўналишда ҳам сотувлар кескин қисқарган: Қозоғистон Россиядан автомобил импортини ҳам, қўшни мамлакатга экспортни ҳам сезиларли даражада камайтирди.

Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 2026 йил июн ойида Россиядан енгил автомобиллар импорти атиги 72 долларни ташкил этган. Таққослаш учун, апрел ойида бу кўрсаткич 5,5 миллион доллар бўлган. Бунга асосий сабаблардан бири 8 майдан бошлаб Россия ва Беларусдан келадиган автомобиллар учун утилизация йиғими коэффициентларининг ўзгариши бўлди.

Киритилди: 16:08 19.08.2026. Ўқилди: 650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!