Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистон Россиянинг 36 та паррандачилик фабрикасидан маҳсулот олиб киришни тақиқлади

Қозоғистон Россиянинг 36 та паррандачилик фабрикасидан маҳсулот олиб киришни тақиқлади

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги парранда гриппи хавфи туфайли Россиянинг 36 та паррандачилик фабрикасидан маҳсулот олиб кирилишини тақиқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

«Юқори патогенли парранда гриппи Пенза, Самара ва Курск вилоятларида қайд этилган», — дейилади хабарда.

«Республика ҳудудига тирик парранда, инкубация тухуми, парранда пати ва гўштининг олиб кирилиши тақиқланади», — дейилади Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги баёнотида.

Бундан ташқари, қайта ишланмаган озуқавий қўшимчалар, парранда сақлашга мўлжалланган қафаслар ҳам Қозоғистон ҳудудига олиб кирилмайди.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 13:37 25.06.2018. Ўқилди: 1321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!