Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қозоғистон парламентида тўйларни ўтказишда ўзбеклардан ўрнак олишга чақиришди

Қозоғистон парламентида тўйларни ўтказишда ўзбеклардан ўрнак олишга чақиришди

Қозоғистон парламенти сенати раиси Касим-Жомарт Токаев Twitter’даги расмий аккаунтида ёшларни дабдабали тўйларни ўтмишда қолдиришга чақириб, мақтанчоқлик билан қилинаётган исрофгарчилик ва ҳашамат кишини жонидан тўйдирганини айтди, деб ёзади Sputnik.

«Ўзбеклар, турклар, туркманлардан намуна олиб, миллий анъаналарга урғу бериш керак», — деди Токаев.

Эслатиб ўтамиз, августда Ўзбекистон Сенати Кенгашининг мажлисида «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларида Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиялар тузиш тўғрисида»ги қарор қабул қилинган эди.

Киритилди: 12:42 18.09.2018. Ўқилди: 1635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!