Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Қозоғистон асосий глобал муаммоларни ҳал қилиш учун халқаро форумни бошлади

Қозоғистон асосий глобал муаммоларни ҳал қилиш учун халқаро форумни бошлади

Қозоғистон янги мулоқот платформаси – Остона халқаро форумини ишга туширмоқда. Мақсад - глобал муаммоларни ҳал қилишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш.

Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

"Халқаро ҳамжамият кучайиб бораётган қутбланиш ва геосиёсий бўлиниш даврига қараб кетаётган бир пайтда Қозоғистон асосий глобал муаммоларни ҳал қилишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида янги мулоқот платформаси – Остона халқаро форумини ишга туширмоқда. Форум Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев шафелигида 2023 йилнинг 8-9 июнь кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтади", — дейилади ТИВ хабарида.

Форум иқлим ўзгариши, озиқ-овқат тақчиллиги ва энергия хавфсизлиги каби муаммоларни ҳал қилиш йўлларини излаш мақсадида хорижий ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, бизнес ва илмий доираларнинг юқори мартабали делегатлари ўртасида мулоқот майдонига айланади.

Киритилди: 23:34 07.02.2023. Ўқилди: 2234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!