Одатда, футболчилар ўз жарима майдонларида тўпни имкон қадар узоққа тепиб юборишга интилишади. Дарвозабонлар ҳам таваккал қилишни истамай, рақиб таъқиб қилаётган пайтда тўпни ҳимоячиларга узатгандан кўра узоқроққа тепишни маъқул кўришади.
Аммо Англия чемпионатида ўзгача ҳолат кузатилди. “Суонси” жамоаси ҳимоядан ҳужумга шу қадар устамонлик билан ўтдики, қойил қолмай илож йўқ. Бу ҳатто “Реал” ва “Барселона” футболчилари ҳам журъат қилавермайдиган ҳолат. Ҳужумнинг якуни ҳам ўзгача бўлди.