Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қорақалпоғистонда поезд вагони ёниб кетди

Қорақалпоғистонда поезд вагони ёниб кетди

4 август куни соат 13:04да Қорақалпоғистон Республикасидаги Қораўзек станциясида вагонларидан бирида ёнғин содир бўлди.

Мазкур вагон (пласкарт) ўз муддатини ўтаб бўлган ва ҳисобдан чиқарилган учта шу каби вагонлардан бири бўлиб, юқорида кўрсатилган станцияда омборхона вазифасини ўтаган, жумладан, пўлат изларидаги реабилитация ишларини олиб борувчи темир йўл ходимлари томонидан ишлатилган.

Ёнғин қолган иккита вагонга ўтиб келмаслиги учун улар зудлик билан ёниб турган вагондан узилган. Ёнғин Караўзек станциядаги «Нефть маҳсулотлари захира» корхонаси ўт ўчириш командаси билан бирга Амударё тумани ўт ўчириш командаси ёрдамида ўчирилган. Жабрланганлар йўқ. Содир бўлган мазкур ҳолат сабаблари ўрганилмоқда.

Киритилди: 14:23 05.08.2021. Ўқилди: 2196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!