Бугун 23 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда жамоат транспорти нархи оширилди

Қорақалпоғистонда жамоат транспорти нархи оширилди

20 августдан жамоат транспорти хизматлари учун йўлкира ҳақи оширилиб, янги тарифлар амалиётга киритилди.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши қарорига кўра, энди автобусларда йўловчи сафар учун нақд пулда 2600 сўм тўлайди. Банк картаси, ATTO ёки транспорт карталаридан фойдаланган ҳолда эса йўлкира 2000 сўм қилиб белгиланди.

Шунингдек, шаҳар ичи ва туман марказидан бошланувчи шаҳарлараро йўналишли таксиларда 5 km гача бўлган масофа учун йўл ҳақи 3000 сўм этиб белгиланди. Бу тарифга қўшилган қиймат солиғи ҳам киритилган.

Қарорда ойлик ва йиллик абонемент нархлари ҳам белгиланган. Оддий йўловчилар учун автобус абонементи ойига 200 минг сўм, йилига эса 1 млн 642 минг сўм бўлади. Пенсионерлар, ногиронлар, талабалар ва ўқувчилар учун бу тариф ярим қийматда — ойига 100 минг сўм, йилига эса 912 минг сўм қилиб белгиланди.

Мутахассислар таъкидлашича, тарифларнинг оширилиши транспорт тизимини янгилаш ва хизмат сифатини яхшилашга қаратилган.

Киритилди: 17:26 20.08.2025. Ўқилди: 616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!