Жорий йилнинг 12 феврал куни соат 13:00 дан А-373 Халқаро автомобил йўлининг «Қамчиқ» довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Айни дақиқаларда мутахассислар томонидан ҳудудда профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
ФВВ Ахборот хизмати «Қамчиқ» довонининг қайта очилиши бўйича қўшимча маълумот тақдим этилишини билдирди.