Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қоғозсиз иш юритишга ўтиш жараёни жадаллаштирилади

Қоғозсиз иш юритишга ўтиш жараёни жадаллаштирилади

“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (109-сон, 18.03.2026 й.) қабул қилинди.

⏳ Қарорга кўра, 2026 йил 1 июнга қадар:

🔹 ишлатилган қоғозларни йиғиш учун махсус чиқинди қути (контейнер)лари ташкил этилади ва уларни қайта ишлаш корхоналарига етказиш тизими йўлга қўйилади;

🔹 ҳар бир таркибий бўлинмадаги ходимлар сони, иш ҳажми ва ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, қоғоз сарфи учун чеклов жорий қилинади.

✅ 2026 йил 1 майдан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида:

🔸 келгуси 5 йилда харажатлар сметасини тузиш жараёнида қоғоз, сиёҳ, принтер ва нусха кўчириш ускуналарини харид қилиш харажатлари миқдори ҳар йили 15 фоизга камайтирилган ҳолда режалаштирилади;

🔸 принтерлардан марказлашган ҳолда умумий фойдаланиш тизими жорий қилинади. Бунда умумий фойдаланишдаги очиқ офисда фаолият юритувчи ҳар 20 нафар ходим учун 1 дона принтер ажратилади;

🔸 ҳар ойда 1 маротаба "Қоғозсиз бир кун" экоакцияси ўтказилади.

Киритилди: Бугун 10:05. Ўқилди: 367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!