Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қобулда сайловлар куни учта портлаш содир этилди

Қобулда сайловлар куни учта портлаш содир этилди

Мамлакат парламенти (Волус жирга) қуйи палатасига депутатлар сайлови бўлиб ўтаётган Қобулнинг турли туманларида шанба куни камида учта портлаш юз берди.

Италиянинг Emergency нодавлат ташкилоти хабарига кўра, Қобул яқинида жойлашган сайлов участкаларида юз берган портлашлар туфайли жарроҳлик марказига 30 киши, шу жумладан, бир нафар бола олиб келинган. Бола олинган жароҳатлар оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Таъкидланишича, портлашларнинг барчаси сайлов участкалари яқинида юз берган. Шундай бўлсада, бу фуқароларнинг ўз овозини бериш хоҳишига глобал даражада таъсир кўрсата олмаган.

Ҳозирча мамлакатда мавжуд бўлган террорчилик гуруҳларидан ҳеч бири содир этилган ҳодиса юзасидан жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Қайд этилишича, шанба куни ўтказилаётган сайловларни тан олмаётган "Толибон" радикал ҳаракати етакчилари тинч аҳоли номига таҳдидлар қилиб, сайлов жараёнига қаттиқ қаршилик кўрсатиш фикрда эканликларини яширмаганлар.

Manba: sof. uz

Киритилди: 19:00 20.10.2018. Ўқилди: 1061 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!