Ассалому алайкум, қизни турмушга беришда куёв томонга ҳамма айбини билдириш керакми? Ёки бошқачароқ сўрайман, қандай касалликларини қуда томонга айтиш керак?
Бунга шайх Мустафо Зарқо қуйидагича жавоб берганлар: Совчи томонга айтилиши вожиб бўлган касалликлар қуйидагилар: ошқозонга оид касалликлар, эр-хотинлик ҳаётига салбий таъсир кўрсатадиган тутқаноқ каби хасталиклар ва ратқ (фарж тўсилиб қолиши) каби айблардир.
Аллоҳ янада билувчироқ.
Мубашшир АҲМАД