Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қизларга пул сарфлаган 28 ёшли эркак қотилга айланди

Қизларга пул сарфлаган 28 ёшли эркак қотилга айланди

Жанубий Корея ҳукумати Канг исмли 28 ёшли эркакни ҳибсга олди. У талончилик, қотиллик, ўғирлик ва фирибгарликда гумон қилинмоқда. Ҳибсга олинган шахс жамғарган маблағларини қизларга сарфлаб юборганидан кейин жиноят содир этганлигини айтди, деб ёзади Allkpop.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, Канг 30 август куни ишдан уйга кетаётганида 39 ёшли аёлга пистирма қўйган. Аёл ўзини тажовузкордан соябон билан ҳимоя қилмоқчи бўлган, аммо эркак уни пичоқлаб, қочиб кетган. Беш соатдан кейин у жиноят содир этилган жойга қайтиб келиб, жасадни яширишга уринган. Бироқ, бу у ўйлаганидан ҳам қийинроқ бўлиб чиққан — Канг мурдани атиги беш метрча судрай олган. Шу сабабли, умидсизликка тушган жиноятчи жабрланувчининг смартфони, пуллари ва банк карталарини олиб, яна ғойиб бўлган.

Гумондор эртаси куни топилган. У жиноятини тан олди ва молиявий қийинчиликлар туфайли жиноятни содир этганлигини билдирди. Маълум бўлишича, эркак курьерлик ишини ташлаб, ҳар куни 10 соат давомида аёл блогерларнинг жонли эфирларини томоша қилган. Бундан ташқари, у қизларга фаол равишда "хайрия қилган" — 8 ой ичида совғаларга 55 миллион вон (3,7 миллион рубл) сарфлаган.

Киритилди: 16:48 03.10.2020. Ўқилди: 6709 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!