Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

"Қизил китоб"га киритилган балиқларни овлаган фуқароларга чора кўрилди

"Қизил китоб"га киритилган балиқларни овлаган фуқароларга чора кўрилди

Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси тезкор гуруҳ ходимлари томонидан навбатдаги тунги назорат рейд тадбири ўтказилди.

Қайд этилишича, Қоровулбозор тумани ҳудудида олиб борилган рейд давомида Жондор туманида яшовчи 4 нафар фуқаро электр қармоқ ёрдамида Ўзбекистон Қизил китобига киритилганра 20 дона Туркистон мўйловдори ҳамда 25 дона зоғо балиғини овлагани аниқланди. Улар балиқларни олиб кетаётганида тезкор гуруҳ ходимлари томонидан тўхтатилди.

Ушбу ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 1 млрд 603 млн 125 минг сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида прокуратура органларига тақдим этилди

Маълумот учун, Қизил китобга киритилган 20 дона Туркистон мўйловдорининг ҳар бири учун 26 миллион 250 минг сўм, жами 525 миллион сўм зарар ҳисобланган. 25 дона зоғора балиқнинг ҳар бир донаси учун 375 минг сўм, жами 9 миллион 375 минг сўм зарар ҳисобланган. Балиқлар тақиқланган электр қармоқ ёрдамида овланганлиги учун зарарлар 3 бараварга кўпайтирилган.
Киритилди: 14:28 07.11.2024. Ўқилди: 1135 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!