Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қирқ йиллик намозингга фахрланма!

Қирқ йиллик намозингга фахрланма!

У соқолини силаб фахр билан деди:

— Алҳамдулиллаҳ! Қирқ йилдан бери намозимни қазо қилмадим!

Мен ўзимга-ўзим дедим:

— Субҳаналлоҳ!  Қирқ йилдан бери ҳар кун камида йигирма марта "Бизни тўғри йўлга ҳидоят қил", деб такрор қиламиз. Аммо тўғри бўлишдан бош тортамиз.

Қачон бир биродаримизнинг гўштини ейиш имкони бўлиб қолса, уни қўлдан чиқармаймиз. Иштаҳа билан еймиз. Агар бировга тилёғламалик қилиш ва мунофиқлик қилиш ўзимизга манфаат беришини билсак, албатта, тилёғламалик ва мунофиқлик қиламиз.

Ёлғон фойда келтиришини сезиб қолсак бас, ёлғонни ямламай ютамиз.

Аҳдни бузиш ўзимизга фойда беришини билсак бўлди, аҳдни қўрқмай бузиб юбораверамиз.

Золим ва фосиқларнинг гапига қарсак чалиш имкони берилса, завқ ва шавқ билан қарсак чаламиз.

Намозда айтаётган сўзларимизни ҳақиқатдан идрок қиламизми?

Ҳақиқатдан ҳам, Аллоҳдан бизни тўғри йўлга ҳидоят қилишини сўраяпмизми?

Ёки намозларимиз фақат шаклий кўринишдан иборат бўлиб қолдими?

Қирқ йил намоз ўқисанг-у намозинг сени мункардан тўса олмаса, ҳаётингни ўзгартира олмаса, бунинг маъноси нима?!

Муҳаммад ал-Фақиҳ.

Абдулқодир Полвонов таржимаси

Киритилди: 11:45 10.12.2019. Ўқилди: 2912 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!