Фуқаронинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш фақат қонунда белгиланган ҳолларда амалга оширилиши мумкин.
Кредит ташкилотларидан кредит олган шахсларнинг хорижга чиқишига ўз-ўзидан ҳеч қандай чеклов ўрнатилмайди.
Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқиши эса суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда, узрсиз сабабларга кўра бажарилмаган тақдирда вақтинча чекланиши мумкин.
Бундай ҳолатда давлат ижрочиси:
➖ ундирувчининг аризасига кўра
➖ ёки ўз ташаббуси билан
қарздор жисмоний шахснинг хорижга чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
Фуқаролар чет элга чиқишга вақтинча қўйилган чекловларни my.gov.uz портали ёки МИБнинг mib.uz сайти орқали текширишлари мумкин.