Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Қатар терма жамоаси Жаҳон чемпионатларидаги илк очкосини қўлга киритди

Қатар терма жамоаси Жаҳон чемпионатларидаги илк очкосини қўлга киритди

Қатар терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати финал босқичи гуруҳ босқичи ўйинида Швейцария жамоаси билан дуранг ўйнади (1:1).

Қатар миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатларидаги дастлабки очкосини қўлга киритди. 2022 йилги уй мундиалда жамоа гуруҳ босқичидаги барча учта ўйинда — Эквадор, Сенегал ва Нидерландияга имкониятни бой берган эди. Бунгача эса Қатар терма жамоаси финал турнирларининг саралаш босқичидан ўта олмаган.

Ҳозирда Қатар бир очко билан ЖЧ-2026 «B» гуруҳи турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. 19 июнь куни ушбу терма жамоа Канадага қарши майдонга тушади.

Киритилди: Бугун 08:15. Ўқилди: 291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!