Қашқадарёлик ҳайдовчи Spark автомобилини сой устидаги сув қувуридан юргазиб, нариги томонга ўтиб олди. Бу ҳақда «Дарё»га блогер Намоз Чориев хабар берди.

Воқеа Қарши шаҳридаги Араловул маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Аммо воқеа қачон бўлгани — карантин сабаб Қарши шаҳрига кириш-чиқиш йўллари ёпилишидан аввал ёки кейин содир бўлгани номаълум.

Видеодаги суҳбатдошларнинг сўзига кўра, Spark бу йўлдан иккинчи маротаба ўтган. Ушбу трубадан шунингдек, Tico автомобили ҳам юриб ўтган.