Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қашқадарёлик фермер қайнукаси томонидан уриб ўлдирилди

Қашқадарёлик фермер қайнукаси томонидан уриб ўлдирилди

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи фермер қайнукаси томонидан уриб ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, воқеа Косон туманининг «Тошкўприк» маҳалласида содир бўлган.

Воқеа ҳақида хабар берган вилоят ИИБ ахборот хизмати воқеа содир бўлган пайтга аниқлик киритмаган. Бироқ Ички ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган хабарга кўра, бу ҳақдаги муҳокама 2021 йилнинг 5 июль куни бўлиб ўтган.

Қайд этилишича, фермер қайнукаси Фурқатни ёлланма ишчи сифатида жалб қилиб, даласига ғалла эккан ва унинг меҳнатидан фойдаланган. Ғалла пишиб етилгач, давлатга белгиланган режа топширилган. Аммо режадан ортиқча ғалла чиқмагани боис фермер хўжалиги ғалласиз қолган. Келишувга кўра, ғалла олиши керак бўлган қайнука ҳам ғалласиз қолгач, фермер поччасидан сомон сўраган. Почча эса сомон беришни ҳам рад қилган.

Бундан ғазабланган қайнука олдинги келишмовчилик ва меҳнати учун сомон беришни рад этган поччасини автомобиль насоси билан уриб ўлдирган.

2021 йилнинг 5 июль куни мазкур жиноят муҳокамасида сўз олган вилоят ИИБ бошлиғи Шуҳрат Сотволдиев марҳум ва қотил ўртасида аввалдан келишмовчилик бўлганини, улар бир неча маротаба қариндошлари томонидан яраштирилганини, бироқ масалага МФЙ масъуллари эътибор қаратмаганини танқид қилган.

«Бундай салбий ҳолатлар қайта такрорланмаслиги учун маҳалланинг масъул мутасаддиларига хизмат текшируви тайинланиб, огоҳлик ва ҳушёрликни ошириши лозимлиги қайд этилди. Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган сектор раҳбарлари қаттиқ огоҳлантирилиб, масъул мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди», — дейилади вазирлик сайтидаги хабарда.

Киритилди: 08:57 22.07.2021. Ўқилди: 2906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!