Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қашқадарёлик аёлнинг умрига зомин бўлган эркак қўлга олинди

Қашқадарёлик аёлнинг умрига зомин бўлган эркак қўлга олинди

Сайтимиз орқали 2019 йил 18 август куни соат 15:05ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” йўлида ҳайдаб кетаётиб, пиёда Китоб туманида яшовчи 34 ёшли У.М. исмли аёлни уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетганини ва аёл жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай пиёда аёл 20 август куни вафот этган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар ва фуқароларимиз берган маълумотларинатижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Китоб тумани Сохил кўчасида яшовчи 33 ёшли Р.Т. ўзининг “Damas” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 12:48 23.08.2019. Ўқилди: 2230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!