Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёдан Тошкентга сифатсиз гўшт олиб келинаётгани маълум бўлди

Қашқадарёдан Тошкентга сифатсиз гўшт олиб келинаётгани маълум бўлди

Қашқадарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин бўлинмаси ходимлари бошқарма ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда Чироқчи тумани ҳудудидаги “Ўмакай” мунтазам ЙПХ масканида ўтказган тадбирда яроқсиз гўшт маҳсулоти ушлаб қолинди.

Пойтахтимиз томон ҳаракатланиб келган Шаҳрисабз туманида яшовчи Н.О. бошқарувидаги “Ласетти” автомашинаси текшириб кўрилганида, юкхонада ҳеч қандай ветеринария маълумотномаларисиз гўшт маҳсулоти борлиги маълум бўлди. Келиб чиқиши номаълум бўлган, 4 дона целофан пакетга ўралган бу маҳсулотнинг оғирилиги 200 килограмм чиқди.

Чироқчи тумани озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси текширувида гўшт истеъмолга яроқсизлиги аниқланди ва тегишли тартибда йўқ қилинди.

Содиқ РАҲИМОВ,
“Постда” мухбири.
Қашқадарё вилояти.

Киритилди: 08:57 10.09.2021. Ўқилди: 2006 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!