Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёдаги 5 та карантин объектида нечта фуқаро сақланмоқда?

Қашқадарёдаги 5 та карантин объектида нечта фуқаро сақланмоқда?

Айни пайтда вилоят марказидаги 3 та сиҳатгоҳ ҳамда 2 та шифохонада карантин объектлари ташкил этилган. Мазкур объектларда жами 534 нафар фуқаро карантинда сақланмоқда. Улар учун етарли шарт-шароитлар яратилган. Дори-дармон, дезинфекцияловчи ҳамда ҳимоя воситалари билан етарли даражада таъминлаш чоралари кўрилди. Хориждан қайтган жами 1224 нафар фуқаро тиббиёт ходимлари томонидан уйида назоратга олиниб, кузатиб борилмоқда. Бу ҳақда Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига таяниб "nnews.uz" хабар қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросига ҳам изчиллик билан киришилди. Хусусан, мазкур қарорга асосан вилоятимизда 14 кунлик карантин тадбирлари учун 3 та мослаштирилган база ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

 

Киритилди: 23:38 24.03.2020. Ўқилди: 3770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!