Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёда Ёшлар туризми қурултойи якунланди

Қашқадарёда Ёшлар туризми қурултойи якунланди

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкиллаштирилган Ёшлар туризми қурултойи ўз ниҳоясига етди.

8 август куни бошланган қурултой доирасида бир қатор ўйинлар, китобхонлик, маҳорат дарслари, миллий ва этноспорт турлари бўйича спорт мусобақалари, маданий кўнгилочар тадбирлар, учрашувлар, гала-концерт ва бошқа тадбирлар ўтказилди. Якунда ғолиб жамоалар аниқланди.

Хусусан, “Энг яхши туризм лойиҳаси”, “Қадрият, урф-одат”, "Энг намунали гуруҳ", "Заковат", "Туризм спартакиадаси", "Туризм-квест" ва бошқа танловлар ўтказилди.

Ғолибларга совринларни Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги вакиллари ҳамда Шаҳрисабз тумани ҳокими топширишди.

Қайд этиш жоизки, қурултойда чет давлатлардан ташриф буюрган ёшлар ҳам ўз иқтидорларини намойиш қилиб, ғолиблар қаторидан жой олишди.

Киритилди: 10:01 13.08.2022. Ўқилди: 1802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!