Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Қашқадарёда ота ўз ўғлини уриб ўлдирди

A A A
Қашқадарёда ота ўз ўғлини уриб ўлдирди

2021 йил 25 август куни соат 0830 ларда Чироқчи туман ИИБ навбатчилик қисмига туманнинг “Тарағай” МФЙда яшовчи А.Б.нинг яшаш уйида вафот этгани ҳақидаги келиб тушган хабар тегишли тартибда қайд этилиб, воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи чиққан.

Аниқланишича, жорий йилнинг 24 августидан 25 август кунига ўтар кечаси соат тахминан 2400 ларда Чироқчи тумани, “Тарағай” МФЙда яшовчи А.Б спиртли ичимлик истеъмол қилиб, яшаш уйига келиб, уйда маст ҳолда бўлган ўғли А.Б. ўзаро оғзаки тортишиб, жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида А.Б ўғли А.Б.ни темир бўлаги билан бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган. Оғир тан жароҳатлари олган ўғил А.Б. 25 август куни соат 0300 ларда яшаш уйида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 25.08.2021 йилда Чироқчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан А.Б.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши бўйича фуқаро А.Б. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Киритилди: 00:21 26.08.2021. Ўқилди: 5955 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар