2019 йил 27 июль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчи 36 ёшли И.Т. Ж.Мангуберди кўчасида яшовчи 24 ёшли Д.Р.ни Косон туманида жойлашган жазони ижро этиш муассасасига ишга жойлаштириб қўйишликни ваъда қилиб, алдаб ишончига кириб, ундан 3500 АҚШ долларини олаётган вақтида И.Т.қўлга олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.