Бугун 22 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Қашқадарёда "Nexia" ёниб кетди. Қурбонлар йўқ

Қашқадарёда "Nexia" ёниб кетди. Қурбонлар йўқ

Бугун, 2022 йил 11 январь куни соат 14:55 ларда, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани ҳудудидан ўтган "Еттитом-Ғузор" автомобиль йўлининг 10-километрида, ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган А.Х. "Nexia" русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтда транспорт воситасининг двигатель қисмида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган. Ҳайдовчи автомобилни зудлик билан тўхтатган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Чироқчи тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:53 11.01.2022. Ўқилди: 1905 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!