Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қашқадарёда ҳайдовчи 4 кишини уриб кетди. Ҳаммаси вафот этди

Қашқадарёда ҳайдовчи 4 кишини уриб кетди. Ҳаммаси вафот этди

2022 йил 03 январь куни тахминан соат 18:20лар чамасида Яккабоғ тумани “Алакуйлак” МФЙда яшовчи Р.А. ўзини бошқарувида бўлган “Нексия-2” русумли автомашинасини “Тошкент-Термиз” М-39 йўлининг 1139 кмда Шаҳрисабз туманидан Яккабоғ тумани йўналиши томон бошқариб бориб, Яккабоғ тумани “Мевазор” МФЙ ҳудудида машинасини олд томони билан ушбу йўлнинг чап томонидан йўлнинг ўнг томонига ҳаракатланиб ўтаётган Яккабоғ тумани “Наврўз” МФЙда яшовчилар Ж.Х., М.М., вояга етмаганлар Ш.С., Ш.Х.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада уч нафар фуқаро олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган. Бир нафари тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ТБ томонидан Р.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳайдовчи Р.А. Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Киритилди: 13:45 04.01.2023. Ўқилди: 4925 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!