Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қашқадарёда эр ака-укалари билан бирга хотини ва ўғлини калтаклади.

Қашқадарёда эр ака-укалари билан бирга хотини ва ўғлини калтаклади.

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда она-болани амакилари ваҳшийларча калтаклагани ҳақида видео тарқалди. Вилоят ИИБ матбуот хизмати ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.

Тарқатилган хабарга қараганда, жорий йилнинг 2 апрель куни соат 08:00ларда Қамаши тумани “Майда” МФЙда яшовчи ўй бекаси З.Х. яшаш уйида ўтирган вақтида турмуш ўртоғи Х.Ха. ҳамда унинг ака-укалари Х.Х., Х.Фа., Х.Ф. келган. Шундан сўнг улар ўзаро жанжаллашиб қолиб З.Х. ва ўғли Ш.П.га тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан Х.Ха., Х.Х., Х.Фа., Х.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “г,и,м” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жабрланувчининг турмуш ўртоғи Х.Ха.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 23:41 16.05.2022. Ўқилди: 4359 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!