Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда 9-синф ўқувчиси каналга чўкиб кетди

Қашқадарёда 9-синф ўқувчиси каналга чўкиб кетди

Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган 42-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси вафот этди. "Nasafnews" мухбирининг хабарига кўра, воқеа жорий йилнинг 7 май куни содир бўлган.

2005 йилда туғилган Э.Ш. (ўғил бола) дарсдан сўнг уйи яқинидан ўтган магистрал каналга чўмилиш учун кириб, сув кўп келиши оқибатида чўкиб ҳалок бўлган.

Қўшимча қилинишича, бахтсиз ҳодиса Нишон тумани Ширинобод маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси текширув ўтказаётгани айтилмоқда.

Киритилди: 23:25 09.05.2022. Ўқилди: 3965 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!