Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда 50 минг сўмлик пора ортидан жиноий иш қўзғатилди

Қашқадарёда 50 минг сўмлик пора ортидан жиноий иш қўзғатилди

Республикамизда коррупция­га қарши кескин ва муросасиз кураш олиб борилмоқда. Жумладан, мамлакатимиз ички ишлар органлари ва унинг ҳарбий тузилмаларида ҳам бу борада эътиборга молик ишлар қилиняпти. 

"Postda.uz"нинг ёзишича, ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Қарши шаҳридаги ҳарбий қисм атрофида бир фуқаро худди нарсасини йўқотгандай уч-тўрт кун айланиб юради. Нотаниш фуқаронинг хатти-ҳаракатини кузатган шартнома асосидаги ҳарбий хизматчи, оддий аскар Анваржон Назарқулов шубҳали шахсни суҳбатга тортади.

Суҳбат асносида фуқаро шу ердаги жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган таниши билан учрашиш ниятида эканлигини билдиради. Гап орасида ҳарбий хизматчига агар ёрдам берса, бу «хизмати» учун мўмайгина пул беришини ҳам қистириб ўтади.

Ҳарбий хизматчи Анваржон Назарқулов шубҳали шахснинг ниятини билгач, кутиб турса, вазиятни ўрганиб чиқиб, жавобини айтишни маълум қилади. Сўнг бу ҳақда раҳбариятга билдирги билан мурожаат этади.

Ҳолат юзасидан ваколатли идораларга хабар берилиб, махсус тадбир ўтказилди. Натижада фуқаро Х. Х. оддий аскар А. Назарқуловга 50 минг сўмни пора сифатида берган пайтда ашёвий далил билан қўлга олинди.

Айни вақтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 11:48 17.01.2020. Ўқилди: 2938 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!